Европа иттифоқи Қрим ва Севастополдаги сайлов натижаларини тан олмаслигини маълум қилди
Европа иттифоқи Россиянинг 9-11 сентябрь кунлари Қрим ва Севастополда ўтказган сайлови натижаларини тан олмайди. Ушбу туманларда сайланган вакиллар ҳам Европа иттифоқи томонидан тан олинмайди, дейилади Европа ташқи сиёсат идораси тарқатган баёнотда.
9 дан 11 сентябргача Россиянинг 82 та ҳудудида сайлов бўлиб ўтди. 44 миллион россиялик овоз бериш жараёнида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Сайловда 14 та губернатор, шаҳар думаси ва 12 та маъмурий марказларга раҳбар сайланди.
"Қрим ва Севастополда сайланганларнинг барчаси ноқонуний ҳисобланади ва шу боис тан олинмайди", – дейилади ҳужжатда.
ЕИ яна бир бор "зудлик билан ҳамда ҳеч қандай шартларсиз Украинага нисбатан ноқонуний, асосланмаган ҳарбий агрессияни тўхтатишга ҳамда барча кучларни ва ҳарбий техникаларни Украинанинг халқаро ҳамжамият тан олган чагараларидан олиб чиқиб кетишга чақиради", дейилади баёнотда.