Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа Иттифоқи Путин билан Европа давлатлари раҳбарлари учрашуви бўйича таклифни рад этди
10:25 / 2021-06-25

Куни кеча Германия ва Франция етакчилари Евроиттифоққа кирувчи мамлакатлар раҳбарлари билан Россия президенти Владимир Путин ўртасида учрашув ташкил қилиш ташаббуси билан чиққан эди. Энди маълум бўлишича, Европа Иттифоқига кирувчи ўнга яқин мамлакат ушбу ташаббусни қўллаб-қувватламаслигини билдирган, деб хабар қилади Блумберг агентлиги Брюсселдаги дипломатик манбааларга таяниб.

Бундан аввалроқ Financial Times газетаси Ангела Меркель ва Эммануэль Макрон ЕИ Путинни саммитга таклиф этиш масаласини кўриб чиқиши бўйича таклиф билдиргани ҳақда ёзган эди. Ушбу ташаббус Меркелдан чиққанини, уни Макрон қўллаб-қувватлаганини Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам тасдиқлаган эди.

Манбааларда келтирилишича, учрашув масаласини муҳокама этиш давомида ўнга яқин мамлакат ушбу ташаббусга қўшилмаслигини билдирган.

Хабарда айтилишича, уларга ғоянинг ўзи ёки ташаббус бошқалар билан бемаслаҳат, ҳеч қандай тайёргарликларсиз илгари сурилгани ёқмаган.