French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа Иттифоқи НАТОнинг асосий таянчига айланади(ми)?
13:25 / 2025-12-08

АҚШ ҳукумати 2027 йилга келиб Европа НАТО мудофаасининг асосий юкини (разведкадан тортиб ҳарбий қуролларгача) тўлиқ ўз зиммасига олиши кераклигини билдирди. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, Қўшма Штатлар расмийлари Россия-Украина низоси фонида ЕИнинг мудофаа ҳаракатларидан қониқмаяпти. Агар Европа икки йил ичида етарли ўзгаришларни амалга оширмаса, Вашингтон НАТОнинг баъзи мудофаа ишларини мувофиқлаштиришда иштирок этмай қўйиши мумкин.

Айни пайтдаЕИ расмийлари қўйилган муддатни “реалликка асосланмаган” деб баҳоламоқда. Уларнинг айтишича, қисқа вақт ичида мураккаб ҳарбий техникаларни алмаштириш учун фақат пул ва хоҳиш етарли эмас, бунга кўпроқ вақт кетади. Қолаверса, НАТО давлатлари сотиб олмоқчи бўлган ҳарбий техника ишлаб чиқаришда кечикишлар кузатилмоқда. Ҳатто энг яхши АҚШ қуролларига ҳозироқ буюртма берилса ҳам, улар йиллар давомида етказилади.

Бу талаб фақат Пентагоннинг эмас, балки бутун АҚШ сиёсатининг позициясими ёки йўқми бу ҳам номаълумлигича қолмоқда.

Г.Сатторова, ЎзА