Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Европа Иттифоқи – Марказий Осиё" Вазирлар учрашуви тўғрисида
09:40 / 2022-11-18

Самарқанд шаҳрида "Европа Иттифоқи – Марказий Осиё" форматидаги Вазирлар учрашуви бўлиб ўтди.

Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ва вакиллари сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестиция, сув-энергетика, экологик ва маданий-гуманитар соҳаларда икки минтақа ўртасидаги муносабатнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболини муҳокама қилдилар.

Мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Владимир Норов мазкур анжуманнинг Самарқандда ўтказилиши қарори Марказий Осиё, хусусан, Самарқанд шаҳрининг минтақалараро муносабатлардаги янги «хаб» сифатида геосиёсий аҳамияти ортиб бораётганидан далолат эканини таъкидлади.

Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан ўзаро манфаатли алоқани кенгайтиришдан манфаатдорлиги таъкидланди. Республика Европа Иттифоқининг 2019 йил қабул қилинган Марказий Осиё бўйича стратегиясини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Шу нуқтаи назардан, мазкур стратегияни амалга оширишни тезлаштириш учун қўшма "Йўл харитаси" қабул қилиш муҳимлиги маълум қилинди.

Самарқанддаги Вазирлар учрашуви минтақалараро мулоқотнинг янги кун тартибини ишлаб чиқишга ҳамда узоқ муддатли истиқболда самарали ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаш имконини беришига ишонч билдирилди.

Ғайрат Хонназаров,

Дони`ёр Ёқубов (сурат),

ЎзА