Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа Иттифоқи Делегацияси раҳбари билан учрашув
20:58 / 2022-05-25

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси раҳбари Шарлотт Адриан билан музокара ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилган.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболи, икки томонлама ҳамда минтақавий бўлажак тадбирлар муҳокама қилинди.

Адриан хоним Ўзбекистон билан сўнгги йилларда томонларни қизиқтирган кенг кўламли алоқа фаоллашганини ижобий баҳолади. Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган қўшма ҳамкорлик институтлари самарали фаолият юритаётгани қайд этилди.

ЕИнинг Марказий Осиё бўйича стратегияси доирасида рақамлаштириш, «яшил» иқтисодиёт, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши каби соҳаларда қўшма лойиҳалар кўламини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланиш масалаларига бағишланган “Европа иттифоқи – Марказий Осиё” вазирлар учрашувини Самарқанд шаҳрида ўтказиш ва тадбирга пухта тайёргарлик кўишга тайёрлиги тасдиқланди.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.

ЎзА