Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа Иттифоқи Беларусга қарши қандай санкция қўллаши мумкинлиги маълум қилинди
17:41 / 2021-05-27

Европа Иттифоқининг Беларусга қарши янги иқтисодий жазо чораси калий ўғитлари саноатига тегишли бўлиши мумкин. Чунки ушбу соҳа мамлакат экспорт қиладиган асосий товарлар сирасига киради, деб хабар беради Bloomberg агентлиги Евроиттифоқ манбаларига таяниб.

Хабарда таъкидланишича, санкция таъсир этиши мумкин бўлган соҳа ҳали аниқ айтилмаяпти, лекин ушбу рўйхатга калий ўғитлари ҳам киритилиши эҳтимоли бор. Санкциянинг яна бир нишони «Белавиа» авиакомпанияси бўлиши мумкин, демоқда агентлик.

«Беларуськалий» – жаҳон калий ўғитлари бозорининг йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади.

«Белорусская калийная компания» МЧЖ 2013 йилда ташкил этилган. Корхона бир неча йилдан буён калий ўғитларини дунё бозорига чиқаришда етакчиликни қўлдан бермай келмоқда. Корхона ўтган давр мобайнида ўз маҳсулотларини дунёнинг қарийб 140 мамлакатига етказиб берган.