Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа Иттифоқи Афғонистонга қиймати қарийб 270 млн. еврога тенг гуманитар ёрдам кўрсатади
15:58 / 2022-01-21

Жаҳон матбуоти саҳифаларида

Европа Иттифоқи Афғонистон халқини қўллаб-қувватлаш учун 268,3 млн. евро қийматидаги  лойиҳаларни амалга оширмоқда. Баёнотга кўра, молиявий маблағлар БМТ  нинг Афғонистонда фаолият юритаётган  агентликларига юборилади. “Лойиҳалар  айниқса, хотин-қизлар учун соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, санитария ва таълим соҳаларига қаратилган. Биз шунингдек, даромад келтирадиган фаолиятни, озиқ-овқат  хавфсизлиги ва маҳаллий бозорларни ҳам қўллаб-қувватлаймиз”, - дейди Европа Иттифоқининг  халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Ютта Урпилайнен.

Европа Иттифоқининг 186 млн евролик еттита лойиҳаси  асосан соғлиқни сақлаш  ва таълим соҳларини қўллаб-қувватлаш учун қаратилган. Ушбу лойиҳалар БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва  Бутунжаҳон озиқ-овқат  дастури ёрдамида амалга оширилади. Европа комиссиясидан маълум қилишларича, ЮНИСЕФ томонидан  амалга ошириладиган  қиймати 50 млн евро бўлган лойиҳа ёрадмида  ўқитувчилар молиявий қўллаб-қувватланади. Январь-февраль ойларида 194 минг нафар афғонистонлик ўқитувчиларга 90 евродан пул  тўланиши кутилмоқда. 

Бундан ташқари, COVID-19 ва полиомиелитга қарши курашга қаратилган  дастурлар ҳам амалга оширилади. Шунингдек, Европа Иттифоқи афғон қочоқларини Эрон, Покистон ва Марказий Осиё мамлакатларига жойлаштириш масаласини ҳал қилиш мақсадида 79 млн евро қийматидаги  5 та лойиҳани  амалга оширгани ҳамқайд этилмоқда. 

16 минг нафардан ортиқ  қозоғистонликлар “Қазақстанхалқина” Жамоатчилик фондига  пул ўтказди

 «Қазақстан халқина»  Жамоатчилик фонди  мамлакат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаевнинг соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий  соҳа, маданият ва спорт соҳаларидаги  муаммоларни ҳал қилишга қаратилган  ташаббусини қўллаб-қувватлаган барча қозоғистонликлар, йирик корхоналар, меҳнат жамоаларига миннатдорчилик билдирди.  2022 йилнинг 16-19 январь кунлари Жамоатчилик фондига 16 167 нафар қозоғистонликлардан 29.3 млн тенге пул келиб тушган, деб хабар беради «Казинформ» халқаро ахборот агентлиги.

75 нафар юридик шахслар ва йирик тадбиркорлар 19.2 млрд тенге пул кўчирганлар. 

Фонд раҳбарияти барча олинган маблағларнинг тўлиқ шаффофлиги  ва ҳисобдорлиги таъминланишини маълум қилади. Пуллар Қозоғистон халқининг фаровонлиги, соғлиқни сақлаш, ижтимоий соҳа, таълим, маданият ва спорт соҳаларидаги мавжуд муаммоларни  ҳал этишга  йўналтирилади. Фонд аҳолининг ижтимоий эҳтиёжанд  гуруҳи вакиллари, ҳалок бўлган ҳарбийлар,  ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва махсус органлар ходимларигаёрдам кўрсатади.

 

Бизнинг “Жаҳон  матбуоти  саҳифаларида” номли  янги рукнимизга оид  тилакларингиз, таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни pochta@uza.uz манзилига юборишингизни сўраймиз. 

И.Абдумаликзода тайёрлади, ЎзА