Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа иттифоқи мамлакатларига коронавирус сабаб беркитилган ички чегараларни 1 июлдан очиш тавсия қилинди
11:20 / 2020-06-12

Комиссиянинг фикрича, бу вақтга бориб Шенген зонаси мамлакатлари ўртасида ҳаракатлардаги чекловлар бекор бўлади.


Еврокомиссия Шенген зонасига кирувчи Европа иттифоқи мамлакатларига коронавирус инфекцияси туфайли март ойи ўрталарида беркитилган ички чегараларни 1 июлдан босқичма босқич очишни тавсия қилди.

Комиссиянинг фикрича, бу вақтга бориб Шенген зонаси мамлакатлари ўртасида ҳаракатлардаги чекловлар бекор бўлади.

30 июнга қадар ЕИ чегаралари учинчи мамлакат фуқаролари учун, яшаш имкониятини берувчи ҳужжатга эга ва зарур вазиятлар туфайли ташқарига чиқмоқчи бўлган фуқаролардан ташқари ёпиқлигича қолади. Еврокомиссия 1 июлдан бошлаб айрим категорияли хорижликлар учун, жумладан, талабалар ва юқори малакали ходимлар учун, аммо туристлар учун эмас, чегаралар очилишини тавсия қилмоқда.

Шу билан бирга, ЕИга кирмаган Болқон мамлакатларининг фуқаролари учун ҳам чегаралар 1 июлдан очилиши тавсия қилинди.

Тавсияда таъкидланишича, кейинги босқичларда чегараларнинг очилиши мувофиқлаштирилган ва айрим критерийлар эътиборга олинган ҳолда амалга оширилиши лозим. Шулардан энг асосийси, мамлакатлардаги эпидемиологик вазият бўлиб, унда бу мамлакатлардаги вазият Шенген зонасидаги вазиятдан ёмон бўлиши керак эмас ва бу мамлакатлар ҳам ЕИ фуқаролари учун ўз чегараларини очишлари керак.

Шенген зонаси мамлакатлари консулликлари томонидан визаларни бериш қайта тикланиши юзасидан меъёрлар ҳам ишлаб чиқилди, аммо ҳозирча аниқ сана йўқ. Еврокомиссия тавсияларини расман ЕИга аъзо мамлакатлар тасдиқлаши керак.

Сўнгги ҳафталарда Евроиттифоқ мамлакатларида коронавирус инфекциясига чалиниш ва ўлим ҳолатлари камайиб бормоқда.