French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа ҳудудида инфляция 5,1 фоиз
08:33 / 2022-02-03

Январь ойи ҳисоботида Европада йиллик инфляция 5,1 фоизни ташкил этган. Қитъанинг 19 давлатида нарх ўсиш суръати кетма-кет учинчи ой янгиланди, — деб хабар бермоқда “Euronews”.

“Eurostat” маълумотига кўра, декабрь ойида йиллик инфляция 5 фоизни, ноябрда - 4,9 фоизни ташкил қилган. Нархнинг энг юқори ўсиш кўрсаткичи энергетика соҳасида (28,6%) қайд этилди. Айни ҳолат озиқ-овқат, алкогол ва тамаки (3,6 фоиз), хизмат кўрсатиш (2,4 фоиз) ва энергиясиз ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (2,3 фоиз)да ҳам кузатилди.
Евро ҳудудида инфляция даражаси бўйича Литва (12,2 фоиз), Эстония (11,7), Словакия (8,5) ва Бельгия (8,5) етакчилик қилмоқда.

Нарх кўтарилишининг энг кам даражаси (3,3%) Францияга тегишли.