Европа футбол фанатларини экран қаршисига “михлаб“ бўладими?
FIFA ва UEFA Европа миллий футбол ассоциацияларига юборган қўшма мактубида кўҳна қитъадаги эпидемиологик вазият сабабли 1-8 сентябрь кунлари ўтказиладиган 2022 йилги жаҳон чемпионатига саралаш ва ўртоқлик ўйинларига хорижий мухлислар қўйилмаслиги юзасидан огоҳлантирув баёноти билан чиқди.
Мурожаатда келтирилишича, бир нечта ўйинлар маҳаллий маъмурларнинг қарори билан фанатларнинг тўлиқ иштирокида ўтказилса-да, карантин ҳолати доимий эътиборга олиб турилиши лозимлиги таъкидланган.
Европада чоп этиладиган бир қатор оммавий ахборот воситалари эса “катта футбол байрамида” кўҳна қитъа футбол ишқибозларини ойнаи жаҳон қаршисига “михлаб қўйиш” мумкин эмаслигини билдириб, футбол мутасаддиларининг қарор ва баёнотларига вазият тақозоси билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ўринли эканлигини келтириб ўтган.
Нима бўлгандаям, кўҳна қитъанинг энг жозибали футбол ўйинларини европаликлар ҳам биз каби энди экранлар орқали тамоша қилармикан? Буни вақт кўрсатади.
Т. Рўзиев