Европа етакчилари Зеленскийни Россия талабларини қабул қилмасликка чақирди
Сўнгги кунларда Европа лидерлари Украина президенти Владимир Зеленскийни огоҳлантириб, Қўшма Штатларнинг қатъий хавфсизлик мажбуриятларисиз РФ талабларига бўйсунмасликка чақирди, деб ёзди “The Wall Street Journal” нашри.
Экспертлар фикрича, Киев келишувнинг якуний шартларига рози бўлишидан олдин АҚШ расмийлари Украинани қандай ҳимоя қила олишларини тушунтириши керак.
Германия канцлери Фридрих Мерц Зеленскийни келгуси кунларда жуда эҳтиёткор бўлишга чақириб, “америкаликлар Украина ва европаликлар билан ўйин ўйнаяпти” деб таъкидлаган.
Ирландияга ташрифи давомида Зеленский расмий Вашингтонга хавфсизлик кафолати бўлишга тайёрлиги учун миннатдорчилик билдирган.
С.Раҳимов, ЎзА