French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Евроосиё Омбудсманлар Альянси: тиббиёт соҳасида инсон ҳуқуқлари таъминланиши эътибор марказида
13:57 / 2023-10-19

Россиянинг Москва шаҳрида Евроосиё Омбудсманлар Альянсининг (ЕОА) навбатдаги – VIII йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Омбудсмани Феруза Эшматова иштирок этди.

Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили мезбонлик қилган тадбир соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдам соҳасида инсон ҳуқуқларининг таъминланиши мавзусига бағишланди.  

Зеро, бу соҳалар ҳаётда муҳим ўрин тутади. Ўз вақтида, сифатли кўрсатилган тиббий ёрдам инсон ҳаётини асрайди, унинг узоқ умр кўришига сабаб бўлади. Аксинча бўлса, яъни вақтида етиб келмаган тез тиббий ёрдам умрга нуқта қўйиши ҳеч гап эмас. Ёки сифатли бўлмаган тиббий хизмат бемор учун оғир оқибатлар келтириб чиқариши ҳам мумкин.  

Одамларнинг бу борадаги ҳуқуқлари эса кафолатланган ва ҳимояланган бўлиши керак. Бунинг таъминланишида эса инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун курашувчи Омбудсманлар ҳам муҳим ўрин тутади.  

Ўзаро тажриба алмашиш орқали инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўналишида илғор тажрибаларни ўрганиш мақсад қилинган тадбирда Арманистон, Эрон, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон Республикаси, Сербия, Россия, Тожикистон, Озарбайжон, Туркманистон, Туркия, Мали, Малави Омбудсманлари ҳам иштирок этди.  

Тадбир иштирокчилари фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва тиббий ёрдам масалаларида ҳуқуқий билимларни ошириш ва бу борада ўзаро тажриба алмашиш мақсадида қўшма тадбирлар ўтказишга келишиб олди.  

Тадбирда ЕОАнинг доимий аъзолари томонидан Баҳрайн подшоҳлиги Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институти Альянсга аъзоликка қабул қилинди.  

Н.Абдураимова, ЎзА