French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Евроoсиё иқтисодий комиссияси делегацияси билан учрашув
23:25 / 2022-07-12

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Евроoсиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ҳайати раиси Михаил Мясникович бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда мамлакатимизнинг кузатувчи давлат мақомида ЕИК билан ўзаро ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди.

Иқтисодий ҳамкорлик, тенгҳуқуқлилик ва миллий манфаатлар ҳисобга олиниши тамойиллари, шунингдек, Ўзбекистоннинг ЕИК мамлакатлари билан инвестициявий, савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика соҳаларида янада яқин ҳамкорлик қилиши учун қўшимча имконият яратиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга ўзаро содиқлиги қайд этилди.

Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва ЕИКнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган амалдаги Қўшма тадбирлар режасига ҳамкорликнинг қўшимча йўналишлари рўйхатини имзолади.

Мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари комиссиянинг тегишли бўлинмалари билан савдо, саноат, божхона ва солиқ маъмуриятчилиги, техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария ва фитосанитария стандартлари, энергетика, фармацевтика, меҳнат миграцияси ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорлик қилиш чора-тадбирлари кўзда тутилган.

ЎзА