Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олиш мақсадга мувофиқ
11:52 / 2020-03-31

Экологик партиянинг устувор йўналишларидан бири — бу экологик муаммолар, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва соғлиқни сақлаш соҳаларида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятида "Биз келажак учун жавобгармиз" деган сўзларни асосий шиор сифатида белгилаб, мамлакатда барқарор ривожланиш, аҳоли турмуш тарзи ва саломатлиги сифатини ошириш, экологик хавфсизликка эришиш, атроф-муҳитни яхшилаш, табиий бойликларни ҳозирги ҳамда келажак авлодларга етказишга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириб келмоқда.

Экологик партиянинг устувор йўналишларидан бири — бу экологик муаммолар, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва соғлиқни сақлаш соҳаларида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экопартия фракцияси қуйи палата Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигини ўрганиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги қарорини ўз вақтидаги саъй-ҳаракат, деб ҳисоблайди. 

Дарҳақиқат, мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. Ушбу мақсадларга эришиш учун халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда жаҳон бозорига интеграция жараёнини тезлаштириш зарур. 

Шу билан бирга, Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорликнинг миллий иқтисодиётга таъсирини чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, унинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда миллий иқтисодиёт ривожланишидаги устуворликлари билан боғлиқлигини ўрганиш, жамиятнинг турли соҳалари учун ҳамкорликнинг ижобий ва салбий оқибатларини англаш зарур. 

Ушбу масала партия Марказий Кенгаши пленумида муҳокама қилинди. Унинг натижаларига кўра, Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг барча жиҳатларини чуқур ўрганиши учун ишчи гуруҳ тузиш ва унга ушбу масала юзасидан махсус иш режасини ишлаб чиқиш вазифасини юклашга қарор қилинди. 

Шу билан бирга, ушбу масалага янада кенг қамровли ва мувозанатли ёндашув зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасидаги ҳамкорлик дастлаб Ўзбекистон учун Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олиш орқали мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. 



Борий АЛИХОНОВ, 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикериўринбосари,
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари