Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Евроньюс Янги Ўзбекистонни дунёга танитмоқда
12:46 / 2021-12-11

Жаҳон матбуоти саҳифаларида

Euronews. Ўзбекистон Электрон ОАВ миллий ассоциацияси Euronews билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтирмоқда. Миллий ассоциация томонидан CNN, Euronews, BBC, “МИР», «Россия-24”, “Россия-К” каби  қатор хорижий  телеканаллар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Янги Ўзбекистон. Янгича нигоҳ” медиа-дастурига мувофиқ, дунёнинг йирик медиалари томошабинларни Янги Ўзбекистон ҳақидаги  сюжетлар, мақолалар, роликлар ва эксклюзив интервьюлар билан таништирмоқда. 


Масалан, Евроньюс сайтида Янги Ўзбекистонга бағишланган махсус саҳифа очилди. Унда  Ўзбекистонга оид  барча материаллар, репортажлар ва роликлар  жойлаштириб борилмоқда. Жорий йилда Euronews телеканалида Янги Ўзбекистон тўғрисидаги  300 дан ортиқ роликлар, 15 та махсус репортажлар кўрсатилди ва 10 та мақола  чоп этилди.

Ўзбекистон иқтисодиёти, энергетика тармоғи, спорт ва ёш авлод, мактабгача таълим, маънавият ва маданият соҳалари жадал суръатлар билан ривожланмоқда.

Евроньюс  телеканали эфирида  “Кун тартиби” дастури орқали  Ўзбекистон Республики Олий Мажлис Сенати  Раисининг биринчи ўринбосари  Содиқ Сафоев билан  интервью  тақдим этилди.  Бу Euronews телеканалидаги  энг муҳим ва обрўли  дастурлардан бири ҳисобланади. Телеканал  мухбири Полонская Содиқ Сафоев билан Шавкат Мирзиёев иккинчи муддатга Президент этиб сайланганидан сўнг мамлакатнинг қай даражада ривожланаётгани, Ўзбекистоннинг  Марказий Осиё бўйича  режалари ва минтақа ривожига қандай таъсир кўрсатишга интилаётгани ҳақида суҳбатлашди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Афғонистон билан иқтисодий  ҳамкорлиги,  мамлакатда амалга оширилаётган глобал  ислоҳотлар,  хорижий сармояларни жалб қилиш, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатидаги устувор йўналишлари каби масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, “Янги Ўзбекистон. Янгича нигоҳ” дастурининг асосий вазифаси  дунё аҳолисини  Ўзбекистон ва бу ерда сўнгги йилларда юз бераётган ўзгаришлар билан  таништириш ҳисобланади. 


Бизнинг “Жаҳон  матбуоти  саҳифаларида” номли  янги рукнимизга оид  тилакларингиз, таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни pochta@uza.uz манзилига юборишингизни сўраймиз.

      И.Абдумаликзода тайёрлади, ЎзА