Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Еврокомиссия раиси: Масъулият билан ёндашсак, COVID-19 вирусини жиловлашга улгурамиз
11:11 / 2020-10-29

Евроиттифоқ COVID-19 пандемияси иккинчи тўлқинининг қоқ марказида турибди, деди Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляен.


Евроиттифоқ COVID-19 пандемияси иккинчи тўлқинининг қоқ марказида турибди, деди Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляен.

INTERFAX.RU” бу ҳақда хабар тарқатмоқда.

"Борган сари кўпроқ одамлар бошқаларни вирус гирдобига тортмоқда. Узоққа бормаймиз, ўтган ҳафтанинг ўзидаёқ Европада тасдиқланган юқтириш ҳолатлари бир миллион бир юз нафардан ошиб кетди", деди Еврокомиссия раиси Брюсселдаги матбуот анжуманида.

"Вазият, мураккаб, ўта мураккаб. Лекин агар масъулият билан ёндашсак, ҳали вирусни жиловлашга улгурамиз. Биз вакциналар, касалликка қарши чора-тадбир ва воситалар билан буни уддалашимиз шарт", деди фон дер Ляен.