Еврокомиссия: атом ва табиий газ экологик тоза маҳсулотлар деб тан олинади
Еврокомиссия шу йилнинг охиригача атом ва табиий газни энергиянинг экологик тоза тарзда олинувчи маҳсулотлари деб тан олади.
REGNUM бу ҳақда Чехия бош вазири вазифасини бажарувчиси Андрей Бабичнинг маълумотига асосланиб хабар бермоқда.
“Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен шу йилнинг охиригача Еврокомиссия атом ва газ паст даражаги чиқиндили экологик тоза энергия манбалари деб тан олишига ваъда берди”, деди у чех ҳукумати йиғилиши якунига доир матбуот анжуманида.
З.Мирзабоева, ЎзА