Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Евроиттифоқнинг Россияга қарши чеклов чоралари Туркия ва Хитой томонидан қўллаб-қувватланса самарали бўлади”
18:37 / 2022-03-10

Евроиттифоқ Туркия ва Хитой, шунингдек, Форс кўрфази давлатлари билан уларнинг Россияга қарши санкцияларни айланиб ўтмасдан, қўллаб-қувватлашга ундаш бўйича иш олиб боради.

“РИА Новости”да айтилишича, бу ҳақда журналистларга Еврокомиссия вакили Питер Стано маълум қилган. 

Унинг изоҳига қараганда, Евроиттифоқнинг чеклов чоралари бошқа давлатлар, хусусан, Туркия ва Хитой томонидан қўллаб-қувватланса самарали бўлади. “Биз санкциялар муҳимлигини тушунтирамиз”, деди Стано  Брюсселдаги брифингда. 

Унингча, Евроиттифоқ Туркиянинг Украина зиддиятидаги томонларга воситачи бўлганини олқишлайди. “Туркия ҳамкор ва НАТО аъзоси сифатида муҳим ўрин тутмоқда”, деди Евроиттифоқ вакили.