Евроиттифоқда пандемия давридаги касаллик қурбонлари 678 мингга етди
Европа касалликлар назорати ва профилактикаси маркази маълумотига қараганда, Евроиттифоқда пандемия даврида жами 30,17 миллион киши касалликка чалинган. Бу бир ҳафта олдинги миқдордан тахминан 845 мингтага кўп. 20 миллионлик кўрсаткич февралнинг ярмида қайд этилганди.
Германия Европада аҳолиси энг кўп мамлакат бўлгани ҳолда вирусга чалиниш бўйича Франция, Италия ва Испаниядан сўнг тўртинчи ўринда. Евроиттифоқ аҳолиси 450 миллион кишига яқин бўлиб, пандемия давридаги касаллик қурбонлари 678 мингга етди. Бу ҳақда “Дойче велле” хабар бермоқда.