Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Евроиттифоқ вакиллари Афғонистондаги вазиятдан хавотирда
10:46 / 2021-11-29

Қатар пойтахти Дохада Евроиттифоқ толибон ҳаракати вакиллари билан музокаралар ўтказди.

“REGNUM” хабарига кўра, Европа ташқи ишлар маҳкамаси маълумотида тўрт кун давом этган музокаралар чоғида томонлар Афғонистондаги вазиятдан хавотирини баён қилган.

Европа иттифоқи вакиллари бевосита афғон халқи учун гуманитар ёрдамга қўшимча молиявий кўмак беришга тайёрлигини маълум қилган.  

Ўз навбатида, толиблар Афғонистонда инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилинишига, болаларга таълим берилишини кафолатлашга, аёлларнинг ишлашига монелик кўрсатмасликка розилик билдирган.  

Бундан ташқари, улар Афғонистон тинчлигига таҳдид бўлувчи ташқи террорчи гуруҳларни молиялаштирмасликка ваъда берган.