Евроиттифоқ НАТОнинг муқобили бўла олмайди
НАТО Евроатлантика хавфсизлигининг муҳим элементи бўлиб қолиши лозим, ЕИ унинг муқобили бўла олмайди, деб баёнот берди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли.
"Айрим мамлакатлар Европа Иттифоқини НАТОнинг муқолиби сифатида кўрмоқчи. Бу ноконструктив ва нореалистик ёндашув. Трансатлантика хавфсизлигининг бўлинмаслиги бизнинг асосий тамойилимиз ҳисобланади", – деди Чавушўғли, Халқаро хавфсизлик Академияси мажлисида онлайн режимда сўзга чиқиб.
Унинг таъкидлашича, альянс трансформацияни бошдан кечирмоқда ва янги воқеликларга мослашмоқда. Бунда асосий эътибор НАТО 2030 дастури доирасида "сиёсий ўлчовларни" кучайтиришга қаратилмоқда. Туркия НАТОнинг иккинчи қудратли давлати ҳамда унинг ҳарбий амалётлари ва миссияларида фаол иштирокчиси сифатида муҳим ўрин тутади, дея қўшимча қилди Чавушўғли.