Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Евроиттифоқ Молдовага молиявий ёрдам ажратади
14:28 / 2022-06-17

Молдова ўзининг ҳарбий бюджетини икки карра ошириш учун Европа мудофаа жамғармасидан 40 миллион евро олади, деди Франция Президенти Эммануэль Макрон.

Куни кеча Макрон бир кунлик ташриф билан Молдовада бўлди. Кишинёвда у мамлакат раҳбарияти билан республиканинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши бўйича ариза бериш муддатини муҳокама қилган. 

"Молдованинг бетарафлиги уни демилитаризация қилинишини англатмайди, Европа мудофаа жамғармасидан олаётган 40 миллион евро мамлакатингиз мудофаа бюджетини икки баробарга оширади. Биз Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар оқибатидан азият чекаётган мамлакатларга ёрдам беришимиз лозим. Молдова уларнинг бири ҳисобланади",  деди Макрон.