Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Евроиттифоқ мамлакатлари жазирама ёзга тайёргарлик кўрмоқда
20:31 / 2023-05-30

Бу йил Евроиттифоқ мамлакатларида қурғоқчилик бўлиши мумкин. Иттифоққа аъзо мамлакатларни ноодатий ёз кутмоқда, дейди мутахассислар.

Инқирозни бошқариш бўйича ЕИ комиссари Янез Ленарчичнинг таъкидлашича, минтақада йил бироз қуруқ келмоқда. «Қурғоқчилик кутилаётган жазирама билан бирга ўрмон ёнғинларига сабабчи бўлиши шубҳасиз», – дея қўшимча қилади сиёсатчи.

Ленарчичнинг маълум қилишича, Евроиттифоқ бу йилги ёз мавсуми арафасида ўзининг ёнғинга қарши кураш бўйича ҳаво флотини анчайин мустаҳкамлаган.

Ўрмон ёнғинларини ўчиришга жалб қилинадиган самолётлар ва вертолётлар сони 13 тадан 28 тагача кўпайтирилган. Ҳозирда Европа ўт ўчирувчилари ихтиёрида 10 та Canadair самолётлари, 14 та самолёт-амфибия ва 4 вертолёт бор.

Техникалар Евроиттифоқнинг 10 та давлатида сақланади. Бундан ташқари, Греция, Португалия ва  Францияга олдиндан 400 нафар ўт ўчирувчилар жойлаштирилади.