Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Евроиттифоқ Арманистонга 100 кишилик миссиясини жўнатмоқда
14:04 / 2023-02-18

Европа Иттифоқи келаси ҳафтада Арманистонга таркиби 100 кишидан иборат бўлган миссиясини жўнатади, дея маълум қилди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг 23 январда бўлиб ўтган мажлисида Арманистонга фуқаро миссиясини ташкил этиш масаласи маъқулланган эди.

Миссиянинг вазифаси чегарадош ҳудудлардаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам бериш, Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни яхшилаш ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашдан иборат. Хабарда таъкидланишича, миссия ваколати икки йилга мўлжалланган бўлиб, унинг тезкор штаби Арманистонга жойлаштирилади.

Жума куни фон дер Ляйен Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан учрашди. "ЕИ Арманистоннинг ишончи ҳамкори ҳисобланади. Келаси ҳафтада Арманистонга 100 кишилик миссия жўнатилади, улар тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Биз демократик ислоҳотлар соҳасида эришилаётган муваффақиятларни қўллаб-қувватлаймиз ва иқтисодий инвестиция бўйича режамиз доирасида келгусида ҳам қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз", - дейилади мазкур учрашувдан кейин Twitterда эълон қилинган хабарда.