Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Евроиттифоқ Россияга қўллаган санкциялар муддатини узайтиради
10:57 / 2020-09-02

Бу бўйича қарор навбатдаги йиғилишларда кўриб чиқилиб бир қарорга келингач чиқарилади.


Еврокенгаш манбасида Брюссел россияликларга нисбатан қўлланилган санкцияларни яна ярим йилга узайтиришни режалаштираётгани ҳақида маълум қилинди, дейилади «ТАСС» хабарида.

Мазкур чекловлар муддати амалдаги чекловларнинг муддати тугаганидан сўнг, яъни 15 сентябрдан яна узайтирилади.

Бу бўйича қарор навбатдаги йиғилишларда кўриб чиқилиб бир қарорга келингач чиқарилади.

Тахминларга кўра, Евроиттифоқ мамлакатлари 2014 йилдан буён қўлланиб келаётган санкциялар муддатини шубҳасиз узайтиради. Шундан сўнг қарор Европа кенгаши томонидан тасдиқланиб, расмий журналда эълон қилинади.