Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Евро-2020: Нимчорак финалда ким ким билан ўйнайди?
17:52 / 2021-06-24

Хабарингиз бор, Европанинг 11 та мамлакатида (Англия, Венгрия, Германия, Дания, Италия, Испания, Нидерландия, Озарбайжон, Россия, Руминия, Шотландия) Европа чемпионати ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Аслида ўтган йили ўтиши лозим бўлган, аммо COVID-19 пандемияси туфайли қолдирилган мусобақа шу йилнинг 11 июнида старт олди ва 11 июлга қадар давом этиши белгиланди.

Европа саралаш ўйинларидан сараланиб олинган 24 та терма жамоа 6 гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришди. Мусобақа қонун қоидасига кўра, гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган ва яна олти гуруҳ орасида энг яхши учинчи ўринни олган тўртта терма жамоа нимчорак финалга йўлланма олиши лозим эди. Қизиқарли баҳслардан гуруҳларда қуйидагича вазият юзага келди:

«А» гуруҳи: 1.Италия – 9 очко, 2.Уэлс – 4, 3.Швейцария – 4, 4.Туркия – 0.

«В» гуруҳи: 1.Бельгия – 9, 2.Дания – 3, 3.Финляндия – 3, 4.Россия – 3.

«С» гуруҳи: 1.Нидерландия– 9, 2.Австрия – 6, 3.Украина– 3, 4.Ш.Македноия-0.

«D» гуруҳи: 1.Англия – 7, 2.Хорватия – 4, 3.Чехия – 4, 4.Шотландия – 1.

«Е» гуруҳи: 1.Швеция – 7, 2.Испания – 5, 3.Словакия – 3, 4.Польша – 1.

«Ғ» гуруҳи: 1.Франция – 5, 2.Германия – 4, 3.Португалия – 4, 4.Венгрия – 2.

Кўриб турганингиздек, фақат Италия, Бельгия ва Нидерландия ўз гуруҳларида юз фоизли натижа қайд этишган. Англия, Швеция ва Франция бирорта ҳам мағлубиятга учрамай гуруҳ етакчилари бўлишди. Уэлс, Дания, Австрия, Хорватия, Испания, Германия термалари иккинчи ўрин эгалари сифатида 1/8 финалга йўлланма олишди. Булар орасида Даниянинг омади чопган – битта ютуқ ва иккита мағлубият билан кейинги босқичга чиқди. Швейцария, Чехия ва Португалия термалари 4 тадан очколари билан ҳақли равишда, Украина эса уч очко билан, фақат урилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбатидаги фарқи билан тўртинчи жамоа сифатида кучлилар сафида ўйинларни давом эттирадиган бўлишди.

Россияда ҳам Финляндияни мағлуб этгани ҳисобига уч очкоси бор эди, бироқ Бельгия ва Дания термаларига учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятлар россияликларни «ўйиндан чиқариб» юборди. «Ўлим гуруҳи» дея ном олган гуруҳда венгрияликлар катта куч сарфлашди. Ҳатто гуруҳ етакчиси Франция термаси билан дуранг ўйнай олишди ҳам. Аммо Португалия ва Германиядек номдор жамоаларга бас келишнинг ўзи бўлмади.

Гуруҳ ўйинларида рақиб дарвозасига энг кўп тўпни Нидерландия термаси киритди – 8 та гол, ўз дарвозасидан энг кам гол ўтказган жамоа эса Италия ва Англия бўлди – умуман гол ўтказишмади. Ўз дарвозасидан энг кўп гол ўтказиб юборган термалар Туркия ва Шимолий Македония – 8 тадан. Учтадан ўйинда бирорта ҳам очко ола билмаган термалар ҳам айнан шулар – Туркия ва Шимолий Македония.

Хуллас, гуруҳ ўйинлари ортда қолди. Олдинда нимчорак, чорак, ярим финал ва финал баҳслари. Ҳал қилувчи ўйин 11 июлда, Лондондаги «Уэмбли» стадионида ўтказилади.

1/8 финал ўйинлари тақвими
(ўйинлар Тошкент вақти билан 21.00 ва 23.59да бошланади):

26 июнь

1. Уэлс – Дания.
Амстердам, «Йохан Кройфф Арена».

2. Италия – Австрия.
Лондон, «Уэмбли».

27 июнь

3. Нидерландия – Чехия.
Будапешт, «Пушкаш Арена».

4. Бельгия – Португалия.
Севиля, «Ла Картуха».

28 июнь

5. Хорватия – Испания.
Копенгаген, «Паркен».

6. Франция – Швейцария.
Бухарест, «Пушкаш Арена».

29 июнь

7. Англия – Германия.
Лондон, «Уэмбли».

8. Швеция – Украина.
Глазго, «Хемпден Парк».

Чорак финал.

2 июль

1. 6 ғолиби – 5 ғолиби.
Санкт-Петербург

2. 4 ғолиби – 2 ғолиби.
Мюнхен

3 июль

3. 1 ғолиби - 3 ғолиби.
Боку

4. 8 ғолиби – 7 ғолиби.
Рим

Ярим финал.

6 июль

1 ғолиби – 2 ғолиби.
Лондон

7 июль

4 ғолиби – 3 ғолиби.
Лондон

Финал. 11 июль. Лондон.