Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Евро-2020: 1/4 финалчилари маълум
15:35 / 2021-06-30

Футбол бўйича Европа чемпионатининг чорак финалчилари номи маълум бўлди.

Демак, 2 июль куни Швейцария– Испания учрашуви Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги "Газпром Арена" стадионида ўтказилса, шу кунги Бельгия – Италия ўйини Мюнхен шаҳридаги "Альянц-Арена" ўйингоҳида бўлади.

3 июль кунги 1/4 финали баҳсларида Чехия – Дания “дуэли” Бокудаги "Олимпийский" стадионида, Англия – Украина “талатўпи” эса Римдаги  "Олимпико" яшил майдонида кечади.

Эътиборли жиҳати, 2 июлдаги “тортишувлар” Россия ва Германиядаги “Арена”ларда ўтказилса, кейинги кунги ўйинларнинг ғолиблари Озарбайжон ва Италиядаги “олимпия” стадионларида аниқланади.  

Шу ўринда бир гап. Бутун дунё футбол фанатларининг эътибор марказида бўлган “катта футбол шоуси” ўтказилаётган шаҳарлар етарли даражада фойда кўриши аввалги чемпионат ва турнирларга нисбатан пандемия сабабли бу гал у қадар салмоқли бўлмаётганлигини экспертлар билдириб ўтишмоқда. Аммо Боку шаҳар маъмуриятининг маълумотига кўра, “Евро-2020” ўйинларининг УЕФА тизимидаги 11 та шаҳарда ўтказилиши уларнинг туризм салоҳияти юксалишига жуда катта туртки бўлди.Биргина Озарбайжон пойтахтига футбол туфайли аввалги пайтларга нисбатан туристлар икки баравар кўпроқ келган.Бу шаҳар инфратузилмаси ошиши, керакли соҳаларнинг яхшигина даромадга эга бўлиши, айниқса, шаҳар бюджетига қўшимча даромад олиб келаётганлиги қайд этилган. Бироқ аниқ рақамлар келтириб ўтилмаган.

Нима бўлганда ҳам бир йил кечикиб ўтказилаётган чемпионат ҳар жиҳатдан барчанинг эътибор марказида турибди. фанатлари кейинги “раундлар”нинг  муҳокамаси-ю башоратлари билан банд бўлса, футбол корчалонлари “Евро-2020”нинг молиявий ҳисоб-китоблари, ким қанча даромад топганидан бошлаб, қанча харж қилганлигини аниқлаш билан овора.  

 

Тўлқин Рўзиев, ЎзА