Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эвакуациядагилар халқаро оила кунини кенг нишонлади
13:55 / 2020-05-15

Барча давлатлар бугунги “Халқаро оила куни”ни коронавирус пандемияси сабаб ўз хонадонларида нишонламоқда.


Барча давлатлар бугунги “Халқаро оила куни”ни коронавирус пандемияси сабаб ўз хонадонларида нишонламоқда. “Сардоба” тошқини сабаб эвакуациядан ўз уйларига қайтиб, байрамни ўз гўшаларида нишонлаётган сирдарёликлар учун эса бу ўзгача шукуҳ бағишламоқда.

Президентимиз ташаббуси билан бугун республикамизнинг барча вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасининг биринчи раҳбарлари бошчилигида қурувчи, муҳандис, уста, дурадгор ва ҳоказо мутахассислардан ташкил топган бригадалар Сирдарё вилоятига етиб келиб, тошқиндан зарар кўрган ҳудудларни тозалаш, тиклаш, таъмирлаш, янгидан қуриш ишларини аллақачон бошлаб юборди.

Вақтинча эвакуацияда бўлган фуқароларнинг 15 май – Халқаро оила кунини муносиб нишонлашлари мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш вазирлиги ва унинг вилоят бошқармаси томонидан Сардоба тумани 2-умумтаълим мактабига жойлаштирилган хонадон аъзолари ўртасида “Намунали оила” кўрик-танловини ташкил этилди. Бу ерда сув тошқинидан зарар кўрган 431 нафар сардобалик учун барча шароитлар яратиб берилган. Ушбу танловда вақтинча шу ўқув муассасасига эвакуация қилинган 10 та оила аъзоларининг барчаси ўзгача жўшқинлик ва фаоллик билан иштирок этди.

photo_2020-05-15_13-40-36.jpg

5 та шарт асосида ўтказилган танловда иштирокчилар оила аталмиш муқаддас гўшага доир ўзларининг билим ва кўникмаларини синовдан ўтказди. Оилани мустаҳкамлаш, ундаги азалий қадриятларни тарғиб қилиш, оила аъзоларининг бурч ва масъулияти, яхши қўшничилик, ҳар қандай вазиятдаги бирдамлик бўйича фикр мулоҳазалар баён этилди.

Ҳакамлар ҳайъатининг фикрига кўра, кўрик-танловда фаол ва ҳозиржавоблик билан иштирок этган Муҳаммедовлар оиласи ғолиб деб топилди.

Танловнинг ғолиб, совриндор, турли номинация соҳибларидан ташқари, барча иштирокчилари ташкилотчиларнинг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Айни синовли кунларда оиланинг гўзал қадриятларини, анъаналарини тарғиб қилган бу тадбир иштирокчиларга маьнавий қувват бағишлагани шубҳасиз.

Танлов иштирокчиларининг ҳар қандай талафотни меҳр-оқибат, матонат, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик билан албатта енгиб ўтамиз, деган ғояни илгари сургани йиғилганларда чуқур таассурот қолдирди.