Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Euronews” Ўзбекистонда хусусий авиация ривожи ҳақида
22:19 / 2023-12-11

Европанинг машҳур “Euronews” телеканали ўз сайтида янги “Air Samarkand” авиакомпанияси мисолида Ўзбекистонда хусусий авиация ривожига оид таҳлилий мақола чоп этди.

Нашр Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар туризм соҳасида хусусий ташаббусларнинг сезиларли даражада ошишига олиб келганини қайд этди.

“Ҳар қандай янги авиакомпанияни ташкил этиш одатда муайян тижорий хавф-хатарларни юзага келтиради. Аммо “Air Samarkand” бундан мустасно. Чунки, унинг арсеналида сайёҳлар ва хизмат юзасидан саёҳат қиладиган кишиларни жалб қилиш бўйича жуда яхши имкониятлар бор. Бизнинг жаҳон стандартлари асосида фаолият юритувчи мактаб ва университетларимиз эса мазкур ҳудудга бутун дунёдан талабаларни жалб этади, – дейди “Air Samarkand” Бош директори Антон Ходжаян.  – “Air Samarkand” Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги янги туризм, маданият, бизнес ва таълим маркази сифатида янада ривожланишига ёрдам беради.    

Келгуси 12 ой давомида “Air Samarkand” Самарқанддан бир қатор йўналишларга чартер ва мунтазам рейсларни йўлга қўйишни режалаштирган.  Шу тариқа, келаси йилнинг бошида Туркия, Вьетнам, Малайзия, Индонезия ва Хитой шаҳарларига парвозлар йўлга қўйиладм, кейинчалик эса уларнинг қаторига Европа давлатлари ҳам қўшилади.    

Самарқанддаги хусусий капитал  “Air Samarkand” каби янги авиакомпанияларнинг ривожланиши ҳисобига шаҳар аэропорти ва ҳаво алоқаларини яхшилаш имконини берди. Ушбу ташаббус туризм, савдо, илмий тадқиқотлар ва фаолиятнинг бошқа йўналишларини ривожлантириш борасида Самарқанд салоҳиятини очиб беришга қаратилган. Замонавий аэропорт, сайёҳлик мажмуасининг қурилиши, янги авиайўналишларнинг йўлга қўйилиши Самарқанднинг дунё туризм харитасида муносиб ўрин эгаллашига замин яратади.    

ЎзА