Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Euronews ижодкорлари Сурхондарёда
19:16 / 2025-07-25

Тошкент шаҳрида ўз ваколатхонасини очган жаҳоннинг таниқли ва нуфузли телеканалларидан бири – Euronews ижодкорлари Сурхондарё вилоятида бўлиб, қадимий воҳанинг бой туристик салоҳияти ҳақида қизиқарли кўрсатув тайёрлади.

Европадаги 24 соатлик янгиликлар канали Францияда 32 йил муқаддам ташкил этилган. Айни пайтда сайёрамизнинг 150 дан ортиқ давлатида фаолият юритиб, ўз кўрсатувларини ўн уч тилда олиб боради. 

Журналистлар уч кун вилоят билан танишиб, кўрсатув учун ноёб лаҳзаларни тасвирга олди. Меҳмонларга вилоят ҳокими ўринбосари Жўрабек Тўраев воҳанинг узоқ ўтмишдан сўзлайдиган тарихий обидалари, археологик ёдгорликлари, эко, гастрономик ва бошқа туристик объектлари, сайёҳларни жалб этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича сўзлаб берди. Нуфузли телеканал ижодкорлари вилоятнинг археологик ёдгорликлари, ноёб миллий ҳунармандчилиги, урф-одат ва анъаналари билан яқиндан танишди.

[gallery-24478]

Бойсун туманидаги осмонўпар Хўжақўчқорота тоғлари қўйнида “Бойсун” фольклор-этнографик халқ ансамбли санъаткорлари миллий қадрият ва урф-одатларимиз тараннум этилган концерт дастурлари билан кўрсатув жозибадорлигини яна оширди. Кўрсатув учун сурхондарёлик тажрибали гид Сергей Автаев воҳадаги буддизм ёдгорликлари, уларнинг тарихи ва жаҳон тамаддунида тутган ўрни, қадимги фольклор санъатимизнинг нафис қирраларини намойиш этаётган Жарқўрғон туманидаги “Сарманган” ансамбли ҳақидаги қизиқарли фикрларини баҳам кўрди.  

Сафар якунида хорижлик ижодкорлар Ўзбекистоннинг жанубдаги минтақаси уларда бой таассурот уйғотганини алоҳида эътироф этди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири