Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Eurasia Global” халқаро форуми ёшлар учун имкониятлар майдони бўлди
15:45 / 2024-10-02

Россиянинг Оренбург шаҳрида бўлиб ўтган “Eurasia Global” халқаро ёшлар форумида Ўзбекистон делегацияси аъзолари ҳам иштирок этди.

Дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакат вакилларини бир жойга жамлаган форумда ёш лидерлар ўз ғоялари билан иштирок этиб, маданий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашди.

Ёшлар ишлари агентлиги маълумотига кўра, бу тадбир ёшлар ўртасида дўстлик, тенг ҳуқуқли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, глобал даражада янги имкониятлар яратишга хизмат қилди.

Ўзбекистон делегацияси ҳам ушбу нуфузли форумда муносиб иштирок этиб, халқаро доирада ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашди. Форум нафақат тажриба алмашиш, балки глобал муаммолар ечимига ҳам ҳисса қўшадиган ёш лидерлар авлодини шакллантиришда муҳим қадам бўлди.

Гулноза Бобоева, ЎзА