Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори билан учрашув бўлиб ўтди
14:41 / 2022-02-11

Олий Мажлис Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия раиси Танзила Норбоеванинг Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий банк бўйича бошқарувчи директори Жужанна Харгитай билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Ж.Харгитай хоним мамлакатни модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни, шу жумладан, иқтисодиётнинг асосий тармоқларини комплекс равишда ислоҳ қилиш, банк-молия тизимини такомиллаштириш, капитал бозорини ривожлантириш, банкларни изчил хусусийлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.

Гендер тенглик ва хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш, хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ролини ошириш, шунингдек, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида мамлакатимиз эришаётган ютуқлар алоҳида қайд этилди.

Гўзал Сатторова,ЎзА