Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕТТБ президенти Ўзбекистоннинг янги йўналишдаги сиёсати ва ислоҳотларини юқори баҳолади
11:35 / 2019-12-06

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори, Қонунчилик палатаси депутати Элдор Туляков шу кунларда расмий ташриф билан Буюк Британияда бўлиб туришибди.

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори, Қонунчилик палатаси депутати Элдор Туляков шу кунларда расмий ташриф билан Буюк Британияда бўлиб туришибди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Буюк Британиялик ҳамкорлар ва Лондон шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлар билан икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, Ўзбекистонда барча соҳаларда олиб борилаётган янги босқичдаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва натижаларини, бу йилги сайловларнинг аҳамиятини халқаро жамоатчилик вакилларига етказишдан иборат.
photo5427371793829702510.jpg
Делегация аъзолари ташриф доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Президенти жаноб Сума Чакрабарти билан учрашдилар. Самимий мулоқот чоғида Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар, айниқса, иқтисодиётни либераллаштириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, кичик бизнес субъектлари, хусусий тадбиркорлик ва хусусий мулкчиликни фаол қўллаб-қувватлаш борасида яратилаётган имтиёз ва преференциялар, мустаҳкамланаётган ташкилий-ҳуқуқий асослар ҳақида ЕТТБ раҳбарига батафсил сўзлаб берилди.

Ўз навбатида, жаноб Сума Чакрабарти меҳмонларни ўз штаб-квартирасида қутлар экан, мамлакатда кечаётган бугунги жараёнларни қизиқиш билан кузатиб бораётганини эътироф этиб, Ўзбекистон Президентининг янги йўналишдаги сиёсати ва ислоҳотларини юқори баҳолади.

Дарҳақиқат, бугун давлатимиз раҳбари томонидан қатъий олиб борилаётган янгиланган очиқ ички ва ташқи сиёсат натижасида Ўзбекистон ЕТТБ томонидан молиялаштирилаётган 40 га яқин давлат орасида 7-ўринга кўтарилди. Ўзбекистон Президентининг топшириғи билан яқинда ЕТТБнинг Андижонда ваколатхонаси очилгани, яқин келажакда Урганч ва бошқа йирик шаҳарларда ҳам шундай ваколатхоналар фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилаётгани минтақаларнинг ҳам жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.

ЕТТБ раҳбари бугун нафақат пойтахт Тошкент шаҳрида, балки мамлакатнинг барча минтақаларда ҳам улкан ўзгаришлар юз бераётганидан хабардор эканини таъкидлаб, ЕТТБ томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бундан буён ҳам алоҳида эътибор қаратилаверишини маълум қилди.

Эътироф этиш жоиз, 2017 йилнинг ноябрь ойида ЕТТБ ваколатхонаси Тошкентдаги фаолиятини тиклаганидан сўнг ўзаро муносабатларнинг мутлақо янги даври бошланди. 2018 йилда банк томонидан мамлакатимизга қарийб 400 млн. евро миқдорида маблағ ажратилди. Бугунги кунга келиб эса, ЕТТБ томонидан Ўзбекистон иқтисодиёт секторларида 70 та лойиҳага 1,3 млрд доллар инвестиция киритилди. Булар мазкур банк ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро муносабатлар тарихида максимал даражадаги йиллик маблағдир.

ЕТТБ томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида чора-тадбирлар, банк кредитларининг сўмда бериш амалиёти йўлга қўйилгани, миллий валютамиз мавқеини мустаҳкамлаш ва барқарорлигини сақлаш баробарида, бугун Ўзбекистон амалга ошираётган иқтисодий ислоҳотлар моҳияти билан уйғунлиги диққатга сазовордир.

Учрашув сўнггида томонлар Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Ўзбекистон Республикасининг ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича фаолият кўламини янада кенгайтириш хусусида келишиб олдилар.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Саид Рустамов иштирок этди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати.