Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Этник спортнинг муаммолари Туркияда муҳокама қилинади
15:15 / 2020-02-19

Жорий йилнинг 22-23 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида III Халқаро этноспорт форуми бўлиб ўтади.


Жорий йилнинг 22-23 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида III Халқаро этноспорт форуми бўлиб ўтади.

Форумнинг бу йилги музокаралари анъанавий спорт турларини бойитиш мавзусига бағишланиб, унда соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларни тажриба асосида ҳал қилиш масалалари муҳокама қилинади. 

Бутунжаҳон Этноспорт Конфедерацияси (WЭC) ташаббуси билан ўтказилаётган форумда дунёнинг 55 мамлакатидан 200 га яқин делегат иштирок этиши кутилмоқда, дейилади, "Anadolu Ajansi" хабарида. 

Маълумот ўрнида, дунё бўйлаб анъанавий спорт ўйинларини оммалаштириш Бутунжаҳон Этноспорт Конфедерацияси (WЭC) мақсади ҳисобланади.

Шунингдек, анъанавий спорт турларини яхлит ҳолда бирлаштириш, турли мамлакатларнинг этник спорт федерациялари ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш, этник спортга бўлган муносабатларни кенгайтириш ва такомиллаштириш конфедерация фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Нозимжон МАРДОНОВ, 
ЎзЖОКУ талабаси