Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Етказилган моддий зарар тўлиқ қопланди
10:07 / 2025-11-26

Фуқаро П.М “Chevrolet Tacuma” русумли автотранспорт воситасини бошқариб, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ҳудудидаги Беруний кўчасида тезликни меъёрдан оширгани натижасида “NEXIA-3” русумли автомашина билан тўқнашиб кетади.

Содир бўлган автоҳалокат натижасида ушбу автомашинага 23,2 миллион сўм моддий зарар етказилган. Келтирилган зарарни ундириш тўғрисида жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди томонидан 2025 йилнинг 29 сентябрида ҳал қилувчи қарор қабул қилинган.  

Мазкур қарор асосида Мажбурий ижро бюроси Шуманай тумани бўлимининг давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатига киришилди. Хусусан, қарздорга 15 кунлик муддат ичида суд қарори ижроси таъминланиши лозимлиги, акс ҳолда қарздорликка қўшимча тўловлар қўлланилиши, шунингдек, маъмурий жаримага тортилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилган.  

Натижада жабрланувчи бюронинг Шуманай тумани бўлимига келиб, етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганини билдирди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири