Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эътирофдан куч оламиз
16:57 / 2022-07-30

Бугун ойдин орзулар ва эзгу мақсадлар йўлида бирлашиб, халқона таъбир билан айтганда “бир ёқадан бош чиқариб” меҳнат қилаётган кўп миллатли мамлакатимиз аҳли янада улкан марралар сари одимламоқда.

“Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган барча ислоҳотлар, кенг кўламли бунёдкорлик ва ижодкорлик замирида дўсту биродарлик, бирдамлик ва якдиллик мужассам. Шу маънода таъкидлаш ўринлики, бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик ғояларини халқимиз онгу шуурига сингдиришда, ёш авлодни дўстлик ва биродарлик руҳида тарбиялашда нуронийларимиз, кексаларимизнинг ўрни бўлакча.

Президентимизнинг “Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ фаолларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланганимдан беҳад мамнунман. Бизнинг Сўх туманимизда турли миллат вакиллари тинч-тотувликда истиқомат қилади. Тожик, ўзбек, қирғиз, татар ва бошқа тилларда сўзловчилар учун, ажабки, ҳеч бир таржимону тилмоч керакмас – улар бир-бирларини дилдан тушунадилар. Азалдан дўсту қадрдон, қуда-анда бўлиб кетишган, девор-дармиён қўшни, дилдошу ҳамқадам сўхликлар.

Айтишни истардимки, бу мукофот Сўхда истиқомат қилаётган барча нуронийларимиз, дуогўй кексаларимизга берилган мукофотдир. Давлатимиз раҳбарининг мазкур эътирофи баҳоли қудрат амалга оширган камтарона ишларимиз учун мукофотгина бўлиб қолмай, ҳали олдимизда турган кўплаб хайрли амаллар, инсонпарвар ислоҳотларни рўёбга чиқаришда зиммамизга улкан масъулият ҳам юклайди. 

Бундан буён ҳам халқлар дўстлигини, миллатлар тотувлигини таъминлаш борасида ситқидилдан меҳнат қилиш, оловқалб ёшларга камарбаста бўлиш бизнинг асосий мақсадимиз бўлиб қолаверади.

Сувхиддин Шарофидинов, 

Фарғона вилояти Сўх тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, 

“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби.