ЭЪТИРОФ: тараққиётнинг янги йўли
Нафақат юртдошларимизга, балки жаҳон ҳамжамиятига кундек равшанки, мамлакатимизда сўнгги тўрт йилликдаги ўзгаришлар, истиқболли ислоҳотлар инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва манфаатларини ҳимоя қилишдек олийжаноб фазилатлар давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.
Нафақат юртдошларимизга, балки жаҳон ҳамжамиятига кундек равшанки, мамлакатимизда сўнгги тўрт йилликдаги ўзгаришлар, истиқболли ислоҳотлар инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва манфаатларини ҳимоя қилишдек олийжаноб фазилатлар давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.
Биз ана шундай улуғвор мақсадлар билан ишлашни ўргандик. Халқимиз инсоний фазилатлар билан яшашга одатланди.
Албатта, фуқаролар онгида, давлат хизматчилари тафаккурида бундай оламшумул бурилишнинг юзага келишида, шубҳасиз Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси турибди.
Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан юртимизда ветеринария ва чорвачилик соҳасида ягона давлат сиёсати ишлаб чиқилиши ва ҳаётга татбиқ этилиши, образли қилиб айтганда минглаб чорвадорлар, кўп минг сонли ветеринарларнинг кўксига қуёш нури каби илиқлик улашди. Бундан нафақат чорвадор ва ветеринарлар, ҳовлисида бир бош қорамол сақлаётган хонадон эгалари ҳам хурсанд бўлди, десак асло муболаға эмас.
Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 1 июндаги «Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2019 йил 28 мартдаги «Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари, 2017 йил 1 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги, 2019 йил 18 мартдаги «Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2019 йил 28 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги, 2020 йил 29 январдаги «Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинди. Бу ҳужжатлар моҳияти халқчиллиги билан аҳамиятлидир.
Бинобарин, мазкур фармон ва қарорлар амалиётга татбиқ этилиши натижасида бугунги кунда чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари сони 6445, гўштни қайта ишлаш корхоналари сони
600, сутни қайта ишлаш корхоналари сони 700, балиқчилик субъектлари сони 3800, балиқни қайта ишлаш корхоналари сони 55, паррандачилик субъектлари сони 1100, қоракўлчилик билан шуғулланувчи субъектлар сони 1000, асаларичилик субъектлари сони 1000 тани ташкил этди. Ўз ўрнида, ушбу субъектлар негизида 500 мингдан ортиқ фуқаро янги ва доимий иш ўрни билан таъминланди.
Ишонч билан айтишимиз мумкин, бугун Президентимиз бошлаб берган ислоҳотлардан наф олаётган, рўзғорининг тўкинлигини таъминлаётган, миллионлаб юртдошларимиз кўнглида яшаш завқи ошди, келажакка ишонч ҳисси улғайди. Бу эса юртимиз тараққиёти учун хизмат қилиши шубҳасиз
Баҳром НОРҚОБИЛОВ,
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси раиси.