English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эътироф: ЎзА –Ўзбекистон футболини кенг ёритган ва тарғиб қилган фаол оммавий ахборот воситаси
12:59 / 2026-01-30

Миллий футбол марказида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2025 йил якунлари бўйича конгресси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ўтган йил давомида бажарилган ишлар таҳлил қилинди, молиявий ҳисобот тингланди ҳамда келгуси йилга мўлжалланган устувор режалар, миллий футболни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ташкилий ва стратегик масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, ташкилий масалалар ҳам кўрилди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Баҳодир Қурбонов ўз лавозимига қайта сайланди. Ташкилотнинг биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва вице-президенти Одил Аҳмедовнинг лавозими ўзгармади.

Конгресс доирасида анъанавий тарзда “Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш” маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда йил давомида энг яхши натижалар қайд этган футболчилар, мураббийлар, ҳакамлар ҳамда футбол ривожига муносиб ҳисса қўшган ташкилот ва шахслар тақдирланди.

Жумладан, йилнинг "Энг яхши мураббийи" этиб Тимур Кападзе, "Энг яхши футболчиси" дея Элдор Шомуродов эътироф этилди. Садриддин Ҳасанов эса "Энг яхши ёш футболчи”га айланди. Насибабону Тошмуҳаммедова ва Илгиз Танташев ўтган мавсумнинг энг яхши ҳакамлари бўлди. Шунингдек, бир қатор йўналишларда энг яхшилар номи аниқланди.  

Дарвоқе, ЎзА Ўзбекистон футболини ёритиш ва уни кенг тарғиб этишда фаол иштирок этган оммавий ахборот воситалари қаторида

 тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА