French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Эътибордан кўнглим тоғдай кўтарилди”
16:22 / 2025-12-04

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Андижон вилоят бўлими томонидан ҳамкор ташкитлотлар билан биргаликда ногирон, жисмоний имконият чекланган фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Андижон вилоят кенгаши билан ҳамкорликда вилоятда истиқомат қилаётган 30 нафар афғон уруши қатнашчиси ҳамда бир гуруҳ ногиронлиги бўлган фахрий учун Тошкент шаҳрига саёҳат ташкил этилди.

Пойтахтимизда саёҳатда бўлган афғон уруши қатнашчилари, ногиронлар Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларини томоша қилиб, бир олам таассуротлар билан қайтди.  

Шунингдек, байрам арафасида вилоятдаги 20 нафардан зиёд ногиронларга бўлимнинг совға-саломлари топширилди.  

–Халқаро ногиронлар куни арафасида менга совға-саломлар берилганидан, ээтибордан кўнглим тоғдай кўтарилди, – дейди Андижон тумани, Полосан маҳалласида яшовчи, 2- гуруҳ ногирони Муҳаббатхон Бадалова. – Мен каби кўнгли ўксик инсонларга кўрасатилаётган эътибор, берилаётган кўмаклар учун ҳукуматимизга, мутасаддиларга мингдан-минг раҳматлар айтаман.  

Сана муносабати билан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ногиронлиги бўлган фуқаролар иштирокида маънавий-маърифий, хайрия тадбирлари бўлиб ўтмоқда.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари