Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эътибордан кўнгиллар обод бўлди
11:26 / 2023-03-21

Наврўз нафақат яшариш, янгиланиш айёми, балки эзгулик, одамлар ўртасидаги эзгулик, меҳр-оқибат ришталарини, халқимизнинг ўзига хос анъана ва қадриятларини мустаҳкамловчи қадим байрамдир.

Наврўз шодиёналар бўлиб ўтаётган шу кунларда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Андижон шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан  Андижон шаҳар ҳокимлиги, қатор давлат ва жамоат ташкилотлари  ҳамкорлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар, кекса ва ёлғиз яшовчи қариялар, жисмоний имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олинмоқда, тадбирлар ўтказилмоқда, уларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилмоқда. 

Ана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Карлар жамияти Андижон вилояти худудий бўлимида ташкил этилди.

"Ассалом, Наврўзи олам!” деб номланган тадбирда жамият аъзоларининг байрам дастурхони атрофидаги дийдорлдашуви, Андижон шаҳар маданият ва туризм бўлими бадиий жамоалари хонандалари томонидан ижро этилган, куй, қўшиқ ва рақслар байрам иштирокчиларига  хушнудлик ва байрамона кайфият улашди. 

Байрам тадбирда 62 нафар жамият аъзосига пул маблағлари топширилди. Кўрсатилган эътибордан жисмоний имконияти чекланган инсонларнинг кўнгли обод бўлди. 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, 

З. УМУРЗОҚОВ (сурат), 

ЎзА