Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эътибор ва шароит — муваффақиятлар омили
17:53 / 2025-12-28

Бугунги кунда халқаро спорт майдонларида эришаётган ютуқларимизга давлатимиз томонидан соҳага берилаётган эътибор, жойларда яратилаётган шарт-шароитлар, мураббий ва мутахассисларнинг фидойилиги, машғулотларга янгича тамойиллар жорий этилаётганлиги муҳим омил бўлаётганлиги сир эмас.

Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Маҳмудов Қарши шаҳрида спорт соҳаси вакиллари учун ўтказилган сайёр қабулда шу ҳақда сўз борди.
Тадбирда иштирок этган Қашқадарё вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ваҳоб Рўзиев, МОҚ вилоят бўлими ижрочи директори Эркин Воҳидов, спорт федерациялари ижрочи директорлари, мураббийлар, спортчиларнинг ота-оналари ҳамда тизим ходимлари инфратузилмани яхшилаш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш борасида қилинган ишлар келгусида кўпроқ натижалар қайд этишга асос бўлишини таъкидлашди.

Қашқадарё вилояти спорт инфратузилмасини ривожлантириш, спорт-таълим муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш ҳамда маҳоратли спортчиларни саралаш, уларнинг ички ва халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш масалалари юзасидан мураббийлар ва спортчиларнинг мурожаат ҳамда таклифлари тингланди. Қабул жараёнида айрим мурожаатлар жойида ҳал этилган бўлса, баъзи таклифларни амалга ошириш масаласида тегишли йўналишлар белгилаб олинди.

Т. Рўзиев, ЎзА