Эътибор ва рағбат учун миннатдорлик ҳисси
Сирдарё вилояти Ховос туманидаги “Қайирма” маҳалласида истиқомат қилувчи Турдиали Мўминов матонати, меҳнатсеварлиги билан эл орасида ҳурмат қозонганлардан.
У беш ёшида автоҳалокат туфайли ўнг оёғидан ажралган. Т.Мўминов имконияти чекланган бўлишига қарамай ўзининг 15 сотих томорқасида сабзавотларни етиштириб, 40 миллион сўмдан зиёд даромад олади, шу тариқа оиласини таъминлаб келмоқда. Барчага ўз матонати билан ибрат бўлаётган Турдиали Мўминов Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан “Жасорат” медали билан тақдирланди.



Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Турдиали Мўминовнинг хонадонига ташриф буюриб вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғаларини тақдим этиб, унинг кўксига “Жасорат” медалини тақиб қўйди.
Ш.Суяров, ЎзА