Юртимизда ҳамиша ўзаро меҳр-оқибат, саховат, мурувватлиликни кенг тарғиб этиш, азалий қадриятларимизни эъзозлаш каби халқимизга хос эзгу фазилатлар улуғланиб келинган.
Эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, ёши улуғ инсонларга ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилган. Бугунги кунда ҳам бу каби эзгу ишлар давом этмоқда.
Юртбошимизнинг 2021 йил 13 июлдаги "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорида ҳам ана шундай эзгу мақсадлар мужассам.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими ходимлари Қурбон ҳайити арафасида Хатирчи туманида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминлан.

Жумладан, "Мустақиллик" МФЙда истиқомат қилувчи 1959 йилда туғилган 1-гуруҳ ногирони Тинчлик Қулматов, 1957 йилда таваллуд топган 1 гуруҳ ногирони Норхол Хусанова ҳамда 1960 йилда туғилган Тоир Ҳолмуродов оиласига ташриф буюрилди. Уларга байрам муносабати билан "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
– Саховатнинг катта-кичиги бўлмайди, у доимо қалби ўксик, меҳрга муҳтож кишилар дилига қувонч бағишлайди, – дейди Т.Қулматов. – Яхшилик кўрганларнинг эса уларга кўрсатилаётган алоҳида эътибордан, меҳр-мурувватдан кўнгиллари шод бўлади. Зеро, эъзоз ва эътибор, бир калима ширин сўз ҳеч қачон эсдан чиқмайди. Бугунги ташрифдан кўнглим тоғдай кўтарилди. Озгина эътибор киши қалбини қувончга тўлдиради, деганлари тўғри экан. Буни бугун мен ўзимда яна бир бор ҳис қилдим.
Албатта, кўнгли кемтик, ўзгалар парваришига муҳтож кишилар озгина эътибор ва рағбатнинг қадрини яхши билади. Улар туну кун кимнингдир эшикдан кириб келишини, ҳолидан бир бора бўлса ҳам хабар олишини интиқлик билан кутади. Учрашув ва мулоқотлар чоғида ана шундай кишилар ҳолидан ҳам хабар олинди.

Раҳмат Ниёзов 1957 йилда туғилган, биринчи гуруҳ ногирони, тумандаги “Чинобод” маҳалласида истиқомат қилади. Фонд ходимлари Р.Ниёзов хонадонида ҳам бўлиб, унинг дардларига қулоқ тутди, муаммоларини бартараф этиш чоралари кўрилди. Якунда унга ногиронлик аравачаси топширилди.
Байрам арафасида эзгу ишлар давом этмоқда.
Абдували Бўриев, ЎзА