Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эътибор ва ғамхўрликдан шод кўнгиллар
14:22 / 2022-08-23

"Маҳалла"хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бошқаруви, "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан соғлигида муаммоси бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож, "Темир дафтар" рўйхатига киритилган 200 нафар фуқарога профилактика муассасаларида даволаниши учун 912 миллион сўмдан ортиқ маблағ ўтказиб берилди.

– Тизза бўғими билан боғлиқ касаллик кўпдан буён қийнаб келарди, – дейди Гулистон тумани "Мустақиллик" маҳалласида яшовчи Қурбонали Каримбоев. – Халқ депутатлари туман Кенгаши аъзолари ҳамда фонднинг туман бўлинмаси ходимлари кўмаги билан узоқ йиллик дарддан халос бўлдим. Профилактика муассасасида даволанишим, оёғимда юқори технологик жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун фонднинг "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 22 миллион 500 минг сўм пул маблағи ажратилди. Энди аҳволим яхши.

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бошқарувида ярим йиллик якунларига бағишлаб кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Унда ижтимоий аҳволи оғир, меҳнатга лаёқатли, аммо ишсиз фуқароларнинг соғлигини тиклаш, фавқулодда ҳодисалар туфайли уйсиз қолиб кетган оилалар муаммосини бартараф этиш, ёрдам кўрсатиш ишлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижроси доирасида ўтказилган "Спортчилар оиласи", "Моҳир ҳужумчи”, "Арқон тортиш", "Ким эпчил", "Шахмат ва шашка", "Стол тенниси", "Бадминтон", "Волейбол" каби спорт-соғломлаштириш тадбирларидан эришилган натижалар таҳлил қилинди.

Спорт-соғломлаштириш тадбирлари кўламини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди.



Шуҳрат Суяров, ЎзА