Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эътибор марказида – Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси
10:25 / 2021-01-18

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Тадбирда вазирлик раҳбарияти, тизим ходимлари ҳозир бўлишди, ҳудудий бўлимлар вакиллари видеоконференция орқали иштирок этди.

Мулоқот давомида инвестициялар ва ташқи савдо фаолияти соҳаларига урғу берилган ҳолда, жорий йил амалга ошириш учун Мурожаатномада белгиланган стратегик мақсад ва вазифалар мазмун-моҳиятини очиб берувчи маъруза тингланди.

Инвестициялар жалб этиш, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқарувчи юқори технологияли корхоналар яратишга қаратилган истиқболли инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқиш, инвестиция муҳитини яхшилаш, экспорт салоҳиятини ошириш ва ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ масалаларга атрофлича кўриб чиқилди.

Иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш, камбағалликни қисқартириш, давлат компаниялари трансформациясини жадаллаштириш, товар ва молия бозорида эркин рақобат муҳитини яратиш, вилоят, туман, шаҳар ва маҳаллалар даражасида "ўсиш нуқталари"ни ишга солиш ҳисобига иқтисодий тараққиётни таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, қишлоқ хўжалиги унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш, аҳоли ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш ва янги экспорт бозорларига чиқиш бўйича Мурожаатномада белгиланган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида иштирокчилар белгиланган вазифаларни амалга ошириш механизми юзасидан фикр алмашдилар, устувор йўналишларда иш олиб боришга доир самарали таклифларни илгари сурдилар.