ФОТОРЕПОРТАЖ
Қашқадарё вилоятида Маданият ва туризм вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамкорлигида “Ethno and modern fashion week” халқаро фестивали бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида кўҳна ва ҳамиша навқирон Шаҳрисабз шаҳрида “Миллий ва замонавий либослар модаси” мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Оқсарой мажмуасида маҳоратли дизайнерлар томонидан яратилган этно ва замонавий кийимлар халқаро танлови, Яккабоғ туманидаги “Қорабайир” отчилик мажмуасида этноспорт мусобақалари, миллий таомларимизнинг гастрономик фестивали, уста-ҳунармандлар томонидан ноёб заргарлик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.
[gallery-11881]
Мамлакатимиз туристик салоҳиятини кучайтириш, вилоятга ташриф буюрувчи хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар оқимини ошириш, этнотуризм, гастротуризм ва маданий туризмни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган халқаро фестивалда англиялик таниқли дизайнер, “Omar Mansoor” бренди асосчиси Омар Мансур, “Ladychic Paris” бренди асосчиси франциялик Лопез Артега, креатив дизайнер ва “Х8” бренди асосчиси кореялик Ли Вонкванг, шунингдек, Малайзия, Хитой, Монголия, Россия, Қозоғистон сингари мамлакатларнинг мода ва дизайн намоёндалари иштирок этди.
Меҳмонларнинг Шаҳрисабз шаҳридаги диққатга сазовор тарихий жойларга саёҳати уюштирилди.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА