Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Етакчиаёллар” клуби ташкил этилди
18:27 / 2025-07-31

Бухорода Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббусибилан “5 йиллик сарҳисоб: иқтисодий мустақилликдан ижтимоий фаоллик сари” номли анжуман ўтказилди ва унда маҳаллаларда “Аёллар дафтари”га киритилган, меҳнатгалаёқатли, ишсиз, касб-ҳунар ўрганиш ёки тадбиркорликка қизиқиш билдирган хотин-қизлар иштирок этди.

Тадбирнингбош ғояси “Аёллар дафтари” тизими орқали иқтисодий имкониятга эга бўлган хотин-қизларни ижтимоий жиҳатдан фаол шахсга айлантириш, уларни тажриба вабилим билан бойитиш, шахсий салоҳиятини тўла намоён этишлари учун кўмак
беришдан иборатдир.

Мазкурташаббус доирасида ҳаётида муваффақият қозонган, касб эгаллаб, ўз ишини йўлга қўйган ва маҳалладаги бошқа хотин-қизларга ўрнакбўла оладиган аёллар иштирокида “Етакчи аёллар” клуби ташкил этилди.

“Етакчи аёллар” клуби доирасида турли соҳаларда муваффақият қозонган хотин-қизларнингтажрибасини кенг оммалаштириш, янги иш бошлаётган аёллар учун маслаҳат тизимини шакллантириш, хотин-қизлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва шерикликни кучайтириш,ижтимоий лойиҳаларда аёллар иштирокини фаоллаштириш, бизнес ва таълим соҳаларида янги ғояларни амалга оширишга кўмаклашишдан иборат.

[gallery-24564]

Анжуманда“Аёллар дафтари” орқали ўз салоҳиятини рўёбга чиқарган, иқтисодий жиҳатдан

мустақил бўлган, оиласи ва жамияти учун фойдали фаолият билан шуғулланаётганхотин-қизлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Улар энди нафақат ўз ҳаётида, балки маҳаллаларда, шаҳар ва туман миқёсида ҳам ибратли фаолият намоён этаётган“етакчи аёллар” сифатида кўрилмоқда.

Шунингдек, келгусида “Етакчи аёллар” клуби фаолиятини босқичма-босқич ривожлантириш, униҳар бир туманда кенг қамровли ижтимоий платформага айлантириш, барча хотин-қизлар учун таянч маскани сифатида шакллантириш бўйича аниқ режаларбелгиланди.

Бу каби ташаббуслар мамлакатимизда амалга оширилаётган хотин-қизлар сиёсати,аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини таъминлаш, уларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашига қаратилган ислоҳотларнинг ёрқин намунасидир.

ТадбирдаБош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова иштирок этиб, ушбу тадбирнингаҳамияти, давлатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган улуғвор ислоҳотлар, амалий натижалар ҳақида батафсил тўхталди.

ЗарифКомилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.