Эстониялик дорбоз Босфор бўғози узра Осиёдан Европага ўтди
Эстониялик акробат Яан Руз дунёнинг бир қитъасидан иккинчисига арқон устида юриб ўтган, шу тариқа Осиё ва Европани ажратиб турувчи Истанбулдаги Босфор бўғозини кесиб ўтган биринчи одам бўлди.
“Hürriyet” газетаси “Ред Булл” спортчиси Яан Руз арқонда юриб, Осиёдан Европага ўтган, Истанбул аҳолиси гувоҳ бўлган ушбу ҳаракатни “тарихий воқеа” сифатида баҳолади.
Узунлиги 30 километр, кенглиги турли нуқталарда 700-3700 метр келадиган Босфор Қора, Мармара, Дарданел ва Ўрта ер денгизларини боғлайди. Бўғоз қирғоқи тўлиқ бир давлатга, яъни Туркияга тегишли. Истанбул Босфорнинг икки томонида, икки қитъада жойлашган дунёдаги ягона шаҳар ҳисобланади.