English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эстонияда НАТО ҳарбийлари иштирокида кенг кўламли ҳарбий машқлар бошланмоқда
12:42 / 2021-05-17

НАТОга аъзо мамлакатларнинг ҳар йилги "Баҳорги пўртана", деб номланган ҳарбий машқлари бу йил 17 майдан 5 июнгача Эстонияда бўлиб ўтади. Ҳарбий машқларда 7 мингга яқин ҳарбий хизматчилар қатнашади, дейилади Эстония мудофаа кучлари бош қўмондонлиги матбуот хизмати тарқатган хабарда.

"Баҳорги пўртана" ҳарбий машқлари Эстониянинг шимолий ва марказий ҳудудларида 17 майдан 5 июнга қадар бўлиб ўтади. Унда Эстония аскарларидан ташқари, АҚШ, Буюк Британия, Латвия, Польша, Италия, Франция ва Даниядан 7 мингга яқин ҳарбий иштирок этади. Асосий тадбирлар мудофаа кучларининг Марказий полигонида бўлади", — дейилади хабарда.

"Баҳорги пўртана" – бу мудофаа кучларининг ҳар йилги ўтказиладиган йирик машқлари ҳисобланади. Унда Эстония армиясининг турли қисмларида ҳарбий тайёргарлик даражасини ошириш ҳамда НАТО иттифоқчилари ҳарбий хизматчилари билан ҳаракатларни мувофиқлаштириб боришдан иборат. Ўтган йилдагига ўхшаб, бу йил ҳам ҳарбийлар орасида коронавирус тарқалиб кетмаслиги учун машқлар қисқартирилган форматда бўлиб ўтади.