Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эстония Россиянинг 14 нафар ходимини чиқариб юборди
18:16 / 2022-04-06

Эстония Россиянинг Нарва ва Тартудаги консуллик департаменти идорасини ёпди ҳамда 14 нафар ходимини чиқариб юборди.

Бу ҳақда республика ташқи ишлар вазирлиги сайтидаги хабарда айтилган.

Бугун Эстония РФнинг мамлакатдаги элчиси Владимир Липаевни Нарвадаги бош консуллиги ва Россия элчихонасининг Тарту шаҳридаги консуллик бўлими бошқармаси ёпилганлиги тўғрисида дипломатик нота тақдим этиш учун чақирди.

– Эстония 7 нафар дипломатик мақомга эга бўлган ходимларни чиқариб юбориш ва персона нон грата деб эълон қилишга қарор қилди, – дейилади хабарда.

Эстония ташқи ишлар вазирлиги вице-канцлери Март Вольмер россиялик ходимлар 30 апрелгача мамлакатни тарк этиши кераклигини айтди.

Вольмер Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатларини қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади.

– Россия ҳам ўз кучларини Украинадан олиб чиқиб кетиши ва уруш натижасида етказилган зарар учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак, – дейилади ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Улуғбек Маҳмирзаев